Жазоир Россия вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлайди.

0
219
Фото;(Reuters)

Президент Абдулмажид Теббуннинг 18 феврал куни берган маълумотларига кўра, Жазоир келаётган 6 ё 7 ойичида Россиянинг Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқара бошлайди.

Шу ҳафта бошида Жазоир Соғлиқни сақлаш вазири Абдураҳмон Бенбузид Жазоирда Sputnik V вакцинасини Саидал номли давлат лабараторияси томонидан ишлаб чиқарилишини маълум қилганди. Аммо, вакцина қанча миқдорда ишлаб чиқарилиши ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Россиянинг узоқ йиллик иттифоқчиси бўлган Жазоир ўтган ойда SputnikV вакцинаси билан эмлаш дастурини бошлаганди. Аммо, баъзи шифокорлар Жазоирнинг SputnikV ва Astra Zenecа вакциналаридан 50 минг дозадан сотиб олингани мамлакатнинг вакцинага бўлган эҳтиёжидан анча кам эканлигидан шикоят қилишмоқда.

Шунингдек, Жазоир Хитой ваксиналаридан ҳам сотиб олишни ва CОVAX дастури орқали ҳам ваксина қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. Бу мамлакатда сўнгги пайтларда коронавирус билан боғлиқ ҳолат яхшиланди. Шунинг учун ҳукумат ўтган ҳафтада чекловларни юмшатиб, сартарошхона, спорт заллари ва баъзи турдаги дўконларнинг очилишига рухсат берди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг