Туркия март ойидан бошлаб нормал ҳаётга қайтишни бошлайди.

0
136
Фото;(Reuters )

Президент Ражаб Таййип Эрдоғаннинг 17 феврал куни айтган сўзларига кўра, Туркия март ойидан бошлаб аста-секинлик билан нормал ҳаётга қайтишни бошлайди. Шунингдек, провинсиялардаги эпидимиологик ҳолатга қараб ҳафта охиридаги локдаун ҳолати ҳам бекор қилиниши мумкин.

Туркияда коронавирусга чалинганлар тобора кўпайиб бораётгани туфайли декабр ойидан бошлаб тунги комендантлик соати, ҳафта охирида локдаун ҳолати ва бошқа чекловлар жорий қилинганди. Турк ҳукумати 1 мартдан бошлаб бутун мамлакатдаги мактабларни очишни режалаштирмоқда. Бу мамлакатда ҳозиргача 5. 7 миллион киши Хитойнинг Sinovac компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцина билан эмланган.

«Биз ўз вилоятларимизни инфекция ва эмлаш кўрсаткичларига қараб паст, ўрта, юқори ва жуда юқори хавф даражаларига ажратамиз. Март ойидан бошлаб аста-секин нормаллашиш даврини бошлаймиз” дейди Эрдўған.

Туркияда шу пайтгача 2.6 миллион киши CОVID-19 ни юқтириб олган ва уларнинг 27 мингга яқини вафот этган. Декабр ойида эмлаш дастури бошланганига қарамай ҳозирда коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони 6-8 мингта бўлмоқда. Бу эса хавотирларни кучайтирмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг