Индонезия пойтахтида коронавирус вакцинасини қабул қилишни рад этганларга катта жарималар жорий қилинди.

0
198
Фото;(AP)

Индонезия пойтахти Жакартада аҳоли CОVID-19 вакцинасини қабул қилишни рад этгани учун 356, 89 АҚШ долларгача (5 миллион индонезия рупияси) бўлган миқдорда жаримага тортилиши маълум қилинди. Ушбу жарималар пойтахтдаги аҳолининг вакцинация қилинишини таъминлаш учун жорий қилинган.

Жакарта ҳокими ўринбосари Аҳмад Ризо Партианинг айтишича, шаҳардаги одамлар ўрнатилган қоидаларга унчалик амал қилишмаяпти, шунинг учун жарималар охирги чора сифатида амалга оширилмоқда. Ҳозиргача Индонезияда 1.2 миллион киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг тўртдан бир қисми айнан пойтахт ҳиссасига тўғри келади.

«Агар сиз вакцина олишни рад қилсангиз, бу ҳолатда сизга ижтимоий ёрдам ҳам берилмайди ва сиз жарима тўлайсиз» деди Ризо журналистларга.

Индонезия Осиёдаги коронавирус кенг тарқалган мамлакат ҳисобланади. Ҳозиргача 34 мингга яқин индонезияликлар CОVID-19 дан вафот этган. Индонезияда ўтган ойда коронавирусга қарши эмлаш дастури бошланган бўлиб, ҳукумат ушбу дастур бўйича 15 ой ичида 270 миллионта аҳолининг 181.5 миллионтасини эмламоқчи.

«Жарималар қўллаш одамларнинг эмлаш дастурида иштирок этишини таъминлаш учун қўлланилган сўнгги чорамиздир. 181. 5 миллион кишини эмлаш жуда катта ҳажмдаги иш ҳисобланади» дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Сити Надия Тармизи.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг