Мексика бой мамлакатларни CОVID-19 ваксиналарини «тўплаб олишни» бас қилишга чақирмоқда.

0
142
Фото:(Reuters)

Чоршанба куни Мексика Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилиб, жаҳон мамлакатларидан CОVID-19 га қарши вакциналарни катта миқдорда тўплаб олишни тўхтатишни илтимос қилди. Чунки, ҳозирда дунёдаги камбағал мамлакатлар ўз фуқароларини коронавирусга қарши эмлаш пойгасида ортда қолмоқдалар.

Мексика Ташқи ишлар вазири Марсело Эбрарднинг айтишича, ҳозиргача дунёда тарқатилган барча вакциналарнинг тўртдан уч қисми фақатгина 10 та мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда. Дунё иқтисодиётидаги ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизи айнан ушбу ўнта мамлакатда ишлаб чиқарилади, яъни, улар бой мамлакатлардир. Ҳозирда жаҳоннинг 100 дан ортиқ малакатида эса ҳали ҳеч ким вакцина қабул қилгани йўқ.

«Биз мамлакатларни вакциналарни йиғишдан қочишга ва CОVAX дастури орқали бошқа давлатларга ҳам вакцина етказиб беришнинг биринчи босқичини тезлаштиришга, моддий ресурслари кам бўлган мамлакатларга кўпроқ аҳамият беришга чақирамиз», дейди Эбрард.

Эбрарднинг айтишича, ҳозирча CОVAX тизими бўйича вакциналар тарқатилмаган. Пан Америка соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари чоршанба куни CОVAX вакцинасини тез орада етказиб берилишини, аммо, ундаги биринчи партияларда кичик миқдордаги вакцина бўлишини айтишган.

«Зудлик билан ҳаракат қилиш, ҳозирда юз бераётган адолатсизликни бартараф этиш керак, чунки бутун инсоният хавфсизлиги шунга боғлиқ», дейди Эбрард Хавфсизлик Кенгашида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг