Хитой Африкадаги давлатга 200 минг дозада вакцина хайрия қилди

0
149
Фото;(AFP)

 

Хитой Африкадаги Зимбабве давлатига 200 минг дозада Sinopharm вакцинасини ҳадя қилди.

15 феврал куни Ҳараре шаҳридаги халқаро аеропортда Зимбабве вице-президенти ва Соғлиқни сақлаш вазири Константина Чивенга Хитойдан келган вакцинани кутиб олишди.

«Муҳтож пайтларимизда Хитой зудлик билан ёрдам бермоқда. Хитойнинг ушбу хайрияси мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ йиллик дўстлик ва бирдамлик ришталарини яна бир бор намоён қилмоқда» дейди Чивенга.

Хитойнинг Зимбабведаги элчиси Гуо Чаочуннинг айтишича, Sinopharm ваксинаси 58 та мамлакатга хайрия қилиниши режалаштирилган бўлиб, Зимбабве хайрия учун аталган ваксиналарни қабул қилиб олган дастлабки мамлакатлардан бири бўлди.

«Зимбабве бизнинг биродаримиз, шунинг учун унга вакцина етказиб бериш муаммо эмас» деди Чаочун.

Бундан аввал Хитой африкадаги Миср ва Экваториал Гвинея давлатларига вакцина етказиб берганди. Шунингдек, Зимбабве президенти Sinopharm компанияси вакцинасидан 600 минг дозада буюртма берган бўлиб, вакцинанинг ушбу партияси март ойининг бошида етказиб берилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг