Бразилияда коронавируснинг британча варианти аниқланди.

0
164
Фото: (REUTERS)

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14 феврал куни берган маълумотларига кўра, мамлакатнинг иккита штати ва Бразилия округида коронавируснинг британча варианти борлиги қайд этилган.

Коронавируснинг британча варианти қайд этилган штатлардан бири Гояс бўлиб, у ерда 31 декабрда икки кишидан олинган тест натижалари вируснинг ушбу тури мавжудлигини кўрсатган. Аммо, ҳозирча Бразилияда CОVID-19 Жанубий Африкада пайдо бўлган мутацияси қайд этилмаган.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, коронавируснинг британча варианти ҳозиргача 70 тадан кўпроқ мамлакатга кириб борди.

Айни пайтда Бразилия коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳоллари бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Шунингдек, бу мамлакатда 9. 8 миллион киши CОVID-19 билан касалланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг