БАА аҳолисининг ярмидан кўпини коронавирусга қарши эмлаб бўлди.

0
239
Фото:(AFP)

БАА ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга қарши ваксинани 5 миллиондан ортиқ одам қабул қилиб бўлди. Бу 10 миллионга яқин одам яшайдиган БААда аҳолининг ярми эмланганини англатади.

Сўнгги 24 соат ичида БААда 103 469 киши CОVID-19 ваксинасини қабул қилган бўлиб, 13 феврал кунига кўра мамлакатда тарқатилган ваксиналарнинг умумий миқдори 5 005 264 дозага етди.

«Соғлиқни сақлаш соҳасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва БАА халқининг садоқати сабабли миллий эмлаш компаниясида ваксина қабул қилиб олганлар сони 5 миллионтдан ошганини эълон қиламиз» дейди Бирлашган Араб Амирликларининг инқироз ва табиий офатларни бошқариш идораси.

БААда ўтган сутка давомида 15 киши коронавирусдан вафот этган бўлиб, бу ўлим кўрсаткичи бўйича кунлик рекорд натижа ҳисобланади. Бу билан БААдаги вирус қурбонлари сони мингтадан ошиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг