Венесуела Sputnik V ваксинасининг 100 минг дозасини қабул қилиб олди.

0
184
Фото: (РФПИ и Центр имени Гамалеи)

13 феврал куни Венесуела россиялик олимлар томонидан ишлаб чиқилган Sputnik V ваксинасининг 100 минг дозасини қабул қилиб олди. Президент Николас Мадуро мамлакатда биринчи бўлиб тиббиёт соҳаси ходимлари эмланишини маълум қилди.

Аввалроқ, Мадуро мамлакатда тиббиёт ходимларидан кейин коронавирус юқтириб олиш хавфи юқорироқ бўлган одамлар, масалан, ўқитувчилар ваксина олишларини айтганди.

Венесуела Sputnik V ваксинасидан умумий ҳисобда 10 миллион дозада сотиб олмоқчи. Бундан ташқари Венесуела Pfizerдан 1. 4 миллион дозадан 2. 4 миллионгача бўлган миқдорда ваксина сотиб олишни режалаҳтирмоқда. Pfizer ваксинасининг ҳар бир дозаси 10 долларданлиги ҳисобга олинса, бу Венесуелага 140 миллиондан 240 миллион долларгача тушиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг