Гвинеяда сўнгги беш йил ичида биринчи марта эбола вирусидан ўлим ҳолати қайд этилди.

0
252
Фото: ( Reuters)

Гвинеяда эбола вирусидан 4 киши вафот этди, дея хабар берди ушбу мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Реми Лама шанба куни. Бу Гвинеяда сўнгги беш йил ичида эбола сабаб рўй берган илк ўлим ҳолати бўлди.

АFP ахборот агентлигига берган интервюсида Реми Лама ушбу ҳолатдан жиддий ташвишланаётганини айтган. Гвинеяда 2013-2016 йиллар оралиғида эбола эпидемияси авж олганди. Ўшанда бу мамлакатда 11 300 киши мазкур касаллик қурбонига айланган.

“Гвинеяда эболанинг сўнгги қурбонларидан бири ҳамшира бўлиб, у январ ойи охирида касал бўлиб қолган ва 1 феврал куни дафн этилган эди. Ҳамширанинг дафн маросимида қатнашганларнинг саккиз тасида диарея, қусиш ва қон кетиш каби эбола симптомлари сезилди. Шундан кейин улардан уч нафари вафот этди, қолган тўрт киши касалхонада даволанмоқда» деди Миллий соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги раҳбари Сакоба Кейта.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 2016 йилдан бери эболани юқтириб олиш ҳолатларига ташвиш билан қараб келмоқда. Ташкилот яқинда Конго Демократик Республикасида эболанинг тарқалганини халқаро соғлиқни сақлашда фавқулодда ҳолат эканини айтганди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус якшанба куни эрталаб Твиттерда қолдирган постида Гвинеяда эболанинг яна иккита шубҳали ҳолати аниқланганини ва ҳозирда уларни ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг