Тизим ва оқил инсонлар

0
1052
Очиқ ресурслардан олинган сурат

Тунов куни Роскосмос ўзининг Твиттерида Россия ва Совет космонавтикасининг отаси Сергей Павлович Королёв ҳақида ёзди. Бугун Марсни забт этмоқчи бўлаётган Элон Маск эса «у ажойиб киши эди» дея жавоб берди. Чиройли суҳбат қурилди.

На изображении может находиться: 1 человек, текст «роскосмос @roscosmos 14 сегодня ракетно-космическая отрасль отмечает 114-летие co дня рождения сергея королёва roscosmos.ru/29801/ ๑0๐ основоположник практической космонавтики, один из крупнейших ученых XX века области космического ракетостроения и кораблестроения, советский конструктор 24 147 Elon Musk @elonmusk 1,1 тыс. в ответ @roscosmos 000 он был великолепен 1:59 PM 12 янв. 2021 Twitter for iPhone»

Сергей Королёв, – Совет Социалистик Республикалари Иттифоқини илғор ракета ва космик қудратга айлантирган, совет ракета-космик технологияларининг асосий яратувчиларидан бири ва инсон томонидан коинотни кашф этишда муҳим шахс ва амалда космонавтиканинг асосчиси ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида биринчи Ернинг сунъий йўлдоши ва сайёрамизнинг биринчи космонавти Юрий Гагаринни коинотга учирилиши ташкил этилди ва парвози амалга оширилди.

Королёв бутун ҳаёти давомида деярли азоб чекиб ўтди. Уни 1938 йилнинг кузида ҳибсга олишиб, «давлат саноатига путур етказишда…, аксилинқилобий мақсадларда давлат муассасалари ва корхоналаридан ўз мақсади йўлида фойдаланишда ёки уларнинг нормал фаолиятига қаршилик кўрсатиш»да айблашиб, судга тортишди.

Трагедия Королёва: как пытали и убивали будущего Генерального Конструктора

Кейинчалик Москвадаги Бутирская қамоқхонасида ўтиради, у ердан Новочеркасскдаги қамоқхонага ўтказилади. 1939 йилда эса уни Колимага этап қилишади. У ерда космик фанининг даҳоси Ғарбий тоғ-кон бошқармасининг Малдяк олтин конида оддий ишчи бўлиб қолади.

Как главный космический конструктор Сергей Королев выжил в концлагерях —  Российская газета

Ўша пайтларда космик тадқиқот лойиҳаси эндигина ишга туширлаётган ва бу лойиҳага ақилли миялар керак бўлаётган эди. Конструктор Королёвни ГУЛАГдан Туполев бошчилигидаги «шарашкин идораси»га ўтказишга ваъда беришади. Шарашка деганлари, – бу судланган олимлар яшайдиган жой бўлиб, Ички ишлар вазирлигига ёки НКВДга қарашли бўлган лагер билан аллақандай илмий-тадқиқот институтининг қоришмасидан иборат муассаса эди. Хуллас, ётоғини ёнида шахсий тумбочкасига, тоза чойшабларга эга бўлган, эрталабки нонуштасининг аҳволи нисбатан яхшироқ бўлган жой эди. Шарашка орқали кўплаб машҳур совет олимлари ва конструкторлари ўтказилган.

Из ГУЛАГа в космос | "Новая газета Во Владивостоке"

1965 йилда, буюк конструкторнинг вафотидан сал олдин, Туполев шарагасидаги дўстлари уни зиёрат қилгани келишади. Академик, икки маротаба Социалистик Меҳнат Қаҳрамони бўлган Королёв дарвоза олдида турган қўриқчиларга ишора қилиб, шундай дейди: «Биласизми йигитлар, баъзида, тунлари тўсатдан уйқудан уйғониб кетасан-да ва ўйлаб қоласан киши: мана, ҳозир яна кимдир чиқиб, буйруқ беради-да ва анави турган қўриқчилар бу ерга безбетларча кириб келишади ва сўкиниб: «Қани, ярамас, нарсаларингни йиғиштир!», дейди”

Энг оқил инсонларга қарши зулум ўтказиш бўйича Давлат машинасининг қайғули тарихи бор. Буларни барини ёдда тутишимиз лозим ва жазоловчи аппаратни аниқ ва муайян чегаралар ичида сақлаб туришга ҳаракат қилишимиз керак. Агарда мўъжиза юз бермаганида борми, Гагарин ҳам бўлмаслиги мумкин ва балки, Колимада ном-нишонсиз битта қабр бўлиши мумкин бўлар эди.

На изображении может находиться: 2 человека

Космосни забт этганларга ташаккурлар бўлсин.

 

Муаллиф: Азиза Умарова

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг