Саудия Арабистонидаги шаҳзодалардан бири вафот этди

0
234
Фото: Sheikh Mohammed bin Rashid Al Maktoum via Twitter

Саудия Арабистони шаҳзодаси Холид бин Абдуллоҳ Ал Сауд 85 ёшида вафот этди, деб хабар берди Қироллик суди чоршанба куни. Унинг жаноза намози 14 январь куни ўқилади.

Шаҳзода Холид от спорти ва отларнинг зотларини кўпайтириш фаолияти билан танилган. У 1980 йилда “Juddmonte farms” компаниясига асос солган.

“Juddmonte farms”нинг  бош ижрочи директори Дуглас Эрскине Крум  шундай деди:  «Бутун компания катта йўқотишни ҳис қилмоқда. Шаҳзода Холид доимо хотиржам,   обрўли  инсон сифатида ёдга олинади. У вақт синовидан ўтадиган мерос қолдирмоқда.  Унинг отларнинг зотли наслини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси узоқ муддат фойдали бўлади».

Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактум Твиттер орқали ўз ҳамдардлигини билдирди:

«Шаҳзода Холид бин Абдуллоҳ бин Абдул Раҳмоннинг вафоти муносабати билан Ал-Сауд оиласига ва дунёдаги барча от ихлосмандларига ҳамдардлигимни билдираман” деб ёзди ал Мактум.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг