«Россия – менинг мамлакатим»: Навальний Россияга қайтмоқда

0
213
Фото: Reuters

Рус ҳукуматининг ашаддий мухолифи бўлган Алексей Навальний 17 январь якшанба куни Россияга қайтмоқчи эканини маълум қилди. Аммо, Навалнийни Россияда қамоққа олишлари мумкин.

44 ёшли Алексей Навальний ўтган йилнинг август ойида Сибирда заҳарланганди. Шундан кейин уни даволаш учун Германияга олиб келишди. Германиялик шифокорлар текширувлардан сўнг Навальнийнинг «Новичок» номли тақиқланган модда билан заҳарланганини тасдиқлашди.

Навальнийнинг Россияга қайтиш қарори шуни англатадики, у Владимир Путинга қарши сиёсий мухолифлик фолиятини давом эттирмоқчи. Навальний ўзининг заҳарланиши тўғридан- тўғри Путиннинг буйруғи билан амалга оширилганини таъкидлаган. Навальнийнинг бир неча тарафдорлари хавфсизлик нуқтаи назаридан унга Россияга қайтмасликни маслаҳат беришган.

Навальний ўзининг бутунлай соғайганини ва Россияга қайтганидан кейин ўзига келиши мумкин бўлган хавфлардан қўрқмаслигини айтди.

“Мен ҳеч қачон, қайтаман ёки қайтмайман деган иккиланишда бўлмадим. Чунки, мен шунчаки кетмагандим. Мени ўлдиришга уринишди ва айнан шу менинг Германияга келишимнинг ягона сабабидир” деб ёзди Навальний Инстаграмда.

“Путиннинг хизматкорлари доимгидек менга қарши янги жиноят ишларини очишмоқда. Лекин, уларнинг нима қилаётгани менга қизиқ эмас. Россия менинг мамлакатим, Москва менинг шахрим. Мен уни соғинаман” дейди Навальний.

Ҳозирда Россияда Навальнийга нисбатан иккита жиноят иши очилган. Агар Навальний Россияга қайтса, рус ҳукуматининг олдида иккита йўл қолади: ё Навальнийни ҳибсга олиш ва шу сабаб юзага келадиган намойишларга дуч келиш, ё ҳеч нарса қилмаслик ва бошқа давлатлар олдида кучсиз кўриниш.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг