Путин Россияда келаси ҳафтадан аҳолининг барчасини эмлашни бошлашга буйруқ берди

0
173
Фото: AP

13 январь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда кейинги ҳафтадан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашга буйруқ берди. Путин рус олимлари томонидан яратилган Sputnik V ни дунёдаги энг яхши вакцина деб атаган.

«Келаси ҳафта бутун аҳолини оммавий эмлашни бошлашингизни сўрайман. Россия вакцинаси дунёдаги энг яхшиси» деди Путин ҳукуматнинг онлайн тарзда ўтказилган йиғилишида.

Россия ўтган йилнинг август ойида Sputnik V вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Бу дунёдаги коронаиврусга қарши рўйхатдан ўтказилган илк вакцина бўлди. Аммо, ўша пайтда ушбу вакцинанинг кенг кўламдаги синовлари якунланмаганди.

«Худога шукурки, бизнинг вакцинамизни ташиш учун махсус шароитлар талаб қилинмайди» дея қўшимча қилди Путин.

Россияда клиник синовларнинг учинчи босқичидалигида қарамай декабрь ойининг бошларида Sputnik V билан одамларни эмлашни бошлади. Сўнгги ойларда коронавирус тарқалиши авж олганига қарамай рус ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб локдаун ҳолатини жорий қилмаяпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг