IBTimes: Хитой компартияси Жек Ма компанияларини миллийлаштиради

0
235
Фото: incrussia.ru

Хитой Коммунистик партияси Жек Ма томонидан асос солинган ва унга тегишли бўлган Alibabа ва Ant Group ни миллийлаштирмоқчи. Мана икки ойдирки тадбиркор жамоатчилик олдида кўриниш бермади. Бу ҳақида International Bussines Times ёзмоқда.

Хитой ҳукумати Alibabа ва Ant Group компанияларини миллийлаштириш режаси устида ишламоқда, дея хабар беришди нашрга манбалар. Уларнинг сўзларига кўра, тергов органлари ноябрь ойидаёқ Alibabа штаб-квартирасида ўз офисини ташкил этишган. Жек Ма компанияларидан ташқари, улар Tencent компаниси фаолиятини ҳам текширишмоқчи. Ушбу компания WeChat мессенжерига ва электрон тижорат билан шуғулланадиган Meituan га эгалик қилиб келади.

«Бир неча ҳафта олдин улар Ant Group ва Alibaba ни миллийлаштириш режаларини эълон қилишди.Вақт олдиндан белгилаб қўйилган эди … Бу режаларнинг барчаси марказий раҳбарият томонидан чиқарилган. Менимча улар Ant Group и Alibaba ларни намуна қилиб кўрсатишни хоҳлашмоқда», деди финтех-саноат инсайдери Сун Цин “Озод Осиё” радиосига.

Январь ойи бошида Жек Ма африкалик тадбиркорлар учун ташкил этиладиган Africa’s Business Heroes танловида ҳакам бўлиши керак эди. Аммо мусобақа финалида иштирок этмади. Ма ўзининг сўнгги твитини 10 октябрда жойлаштирди ва икки ойдан бери жамоатчиликка кўриниш бермаган. Business Insider нашри, Alibaba асосчисини Ханчжоудаги онлайн-ретейлернинг штаб-квартирасида яширинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Ноябрь ойида Гонгконг ва Шанхай биржалари Alibabaнинг шўъба корхонаси ҳисобланган Ant Group -ни бирламчи оммавий таклиф (IPO)ини кейинга қолдиришди. Ваҳоланки, бу тарихдаги энг йирик IPO бўлиши керак эди. Компания 37 миллиард долларга баҳоланган эди.

The Wall Street Journal томонидан аниқланишича, Ма Хитой ҳукуматига «агар мамлакат учун керак бўлса» Ant Group -га тегишли бўлган ҳар қандай платформани олиб қўйишни таклиф қилган. Учрашув, IPO компаниясининг кутилганидан кўра бир неча кун олдин бўлиб ўтган, аммо бу Ма ни тақиқланишдан қутқариб қолмаганди.

Октябрь ойида молиявий саммит пайтида Ма  Хитойнинг давлат банкларини танқид қилиб, Пекинни ғазаблантирган эди. Тадбиркорнинг таъкидлашига кўра, улар худди «ломбардлар» га ўхшар экан ва инновацияларга тўсқинлик қилишар экан. Бундай пайтда, Ant Group эса инновацион, аммо кам даромадли компаниялар ва жисмоний шахсларга кредит беришда муҳим рол ўйнаб келаётган экан. Нашрнинг маълумотларига кўра, Ant Group IPO- сини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Си Цзинпин томонидан қабул қилинган.

Ўтган йил охирида Хитой бозорини назорат қилиш бошқармаси Alibaba -га қарши антимонoпол текширувини бошлади. Хитой раҳбарияти билан юзага келган ихтилоф фонида Жек Ма нинг бойлиги икки ой ичида 12 миллиард долларга камайиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг