Буюк Британия Хитойнинг уйғурларга қилаётган «даҳшатли ваҳшийлигини» қоралади

0
270
Фото: Thomas Peter/Reuters

Британия ҳукумати Хитойнинг уйғурлар ҳуқуқини бузаётганини қоралаб, уни “ваҳшийлик” деб атади. Британия 12 январь куни уйғурларнинг мажбурий меҳнати орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мамлакат ҳудудига олиб киришни тақиқловчи қонунни эълон қилди.

«Бу ҳақиқатан ҳам даҳшатли ваҳшийликдир. Биз тарихда қолиб кетган, деб умид қилаётган золимликлар бугунги кунда амалда қўлланилмоқда ва бу халқаро ҳамжамиятнинг етакчи аъзоларидан бири томонидан амалга оширилмоқда. Бунга жавоб қайтариш бизнинг ахлоқий бурчимиздир» деди Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб парламентдаги нутқида.

Шунигдек, Рааб Хитойнинг Шарқий Туркистон (Шинжон) провинциясидаги уйғурларнинг ҳуқуқини бузилишига билмасдан ёки қасддан ҳисса қўшган Британия компнияларига тақиқлар қўйилишини ҳам маълум қилган. Рааб парламент аъзоларига Британия корхоналари Шинжон лагерларидаги одамлар кучидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган хом-ашёни сотиб олмаслигини таъминлаш учун чоралар кўриш кераклигини айтди.

Сўнгги икки йил ичида Британия ва Хитой муносабатлари тобора совуқлашиб бормоқда. Бу икки тараф ўртасидаги зиддиятларга, айниқса, Британиянинг Гонг Конгнинг автономлик мақомидан маҳрум этилиши ва Гонг Конгликларда ўзининг фуқаролигини таклиф қилиши асосий сабаблардан бўлди.

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, Хитойнинг Шинжон провинциясида 1 миллиондан ортиқ уйғурлар лагерларда тутқинликда сақланган. Аммо, Хитой ҳукумати бундай лагерлар “экстремизмга қарши кураш” учун қурилганини таъкидлаб келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг