Калифорнияда жойлашган ҳайвонот боғида маймунлар коронавирусга чалинди

0
227
Фото: Twitter

АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Сан Диего ҳайвонот боғидаги горилла одамдан коронавирусни юқтириб олди. Ушбу ҳайвонот боғидаги яна 7 та горилланинг CОVID-19 га чалиниб, кейин ундан тузалгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда 11 январь куни ҳайвонот боғи расмийлари хабар беришган.

Бу инсондан маймунга коронавирус юқишининг илк ҳолати ҳисобланади. Ҳайвонот боғи берган баёнотда айтилишича, гориллаларнинг учтасида коронавируснинг йўталиш каби симптомлари аниқланган. Аммо, ҳозирда уларнинг ҳаммаси тузалгани тахмин қилинмоқда.

«Ҳайвонот боғимиздаги горилла тўдаси аъзолари CОVID-19 га чалинишди. Йўтални ҳисобга олмасак, уларда ҳаммаси жойида. Биз уларнинг тўлиқ тузалиб кетганига умид қиламиз” дейилади ҳайвонот боғининг баёнотида.

Гарчи гориллаларнинг биттасидагина CОVID-19 борлиги расман тасдиқланган бўлсада, ҳайвонот боғи расмийлари тўданинг 8 та аъзосидан барчаси коронавирусга чалинганини айтишмоқда.

“Гориллалар ҳайвонот боғидаги муҳитда ҳам, ёввойи табиатда ҳам биргалашиб яшашади. Шунинг учун биз горилла тўдасидаги барча аъзо коронавирусга чалинган, деган фикрга қўшилмай иложимиз йўқ” дейилади Сан Диего ҳайвонот боғининг расмийлари берган баёнотда.

Бундан олдин ҳам тутқинликда яшаётган бир неча ёввойи ҳайвонларда коронавирус аниқланган. Масалан, Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонот боғида бир неча шеър ва йўлбарснинг CОVID-19 га чалингани қайд этилган. Шунингдек, шу пайтгача итлар ва мушукларнинг ҳам вирусни юқтириб олгани аниқланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг