ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш учун Уханга боришади

0
244
Фото: AFP

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг 10 нафар мутахассиси 14 январь куни Ухань шаҳрига етиб келишади ва коронавируснинг қаердан келиб чиққанини ўрганишади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 12 январь куни хабар қилган.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти экспертлари пайшанба куни Сингапурдан жўнаб, тўғридан- тўғри Уханга учиб келишади. Хитойда ўрнатилган қатъий чоралар туфайли улар икки ҳафталик карантинни ўташларига тўғри келади.

Экспертлардан бири Марион Копманснинг сўзларига кўра, олимлар жамоаси пандемия қандай бошланганини “қайта жонлантиришмоқчи”. Копман коронавируснинг Хитойдан бошқа жойда пайдо бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўралганда, ЖССТ вирус манбаси бўйича ҳар қандай назарияларни қабул қилишини айтди.

“Мен ўйлайманки, ушбу босқичда биз ҳар қандай назарияларни рад этмаслигимиз керак. Лекин, ўрганишларни катта эпидемия бошланган Уҳань шаҳрида бошлаш керак” деди Копман.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг ҳайвонлардан одамга биринчи марта қандай ўтганини аниқлaш юзага келиши мумкин бўлган яна бир пандемиянинг олдини олиш учун жуда муҳимдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг