Озарбайжон томонидан Арманистон позицияларига берилган аниқ зарбаларнинг асл сабабини жумбоғи ечилди (видео)

0
548
Фото: topcor.ru

2020 йил кузида Тоғли Қорабоғдаги 44 кунлик уруш пайтида Озарбайжон Қуролли Кучларининг учувчисиз учиш аппаратларидан олинган кадрлар Интернетда бир неча кўз тушиб қолди. Бу аниқ ракета зарбалари улар томонидан эмас, балки бошқа турдаги қуроллар томонидан берилганлигини аниқ кўрсатиб берилди. Энди бунинг сирли сабаби жумбоғи топилди.

Озарбайжон ҳарбийлари Туркиянинг РСЗО (бир вақтни ўзида бирдаанига бир неча ракета учириш тизими) ҳисобланган, Roketsan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган энг сўнгги юқори аниқликдаги лазер билан бошқариладиган TRLG-230 ракеталаридан фойдаланганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, турклар Россиянинг КАМАЗ-63501 шассисини жанговар транспорт воситаси платформаси сифатида ишлатишган.

Ушбу қуроллар Кавказортидаги маълум вақт давом этган ҳарбий можаронинг авж олишидан аввал (август охири – сентябрнинг боши) синовдан ўтказилган ва улар дарҳол жанг майдонида ҳам синаб кўрилган. Айнан шу қуроллар ёрдамида арманлар позицияларига аниқ зарбалар берилган эди. Бу жараённи кимнинг ҳарбий хизматчилари назорат қилганлиги эса- бу бошқа масала.

Мазкур қуролларни қўллашнинг ўзига хос хусусияти қуйидагича.
Дастлаб, ракета сунъий йўлдош алоқаси ёрдамида учади. Нишонга яқинлашганда, Bayraktar TB2 дронининг лазер билан бошқарувига уланади. Бу эса, нишонни кўрсатувчи сифатида ишлайди. Шундан сўнг, тахминан 100% аниқлик билан, ракета мўлжалдаги нишонни уради.

Шундай тарзда, турклар РСЗО нинг асосий камчилигини яъни, кичик аниқликни бартаф этишга муваффақ бўлишди. Энди уларнинг РСЗО лари «ҳудуддан ташқарида ишлаши» шарт бўлмайди. Керакли натижага эришиш учун уларга озгина миқдорда ўқ-дорилардан фойдаланиш кифоя қилади.

Мазкур ишланма, Туркия ҳарбий-саноат мажмуасининг маълум бир технологик даражага етганлигини кўрсатади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг