Коронавируснинг британча варианти Россияга ҳам кириб келди

0
237
Фото: AP

Британиядан қайтган Россия фуқаросида CОVID-19 нинг янада юқумлироқ бўлган варианти аниқланди, дея хабар берди Истеъмолчилар соғлиғини назорат қилувчи ташкилот раҳбари Анна Попова. Аммо, Попова бу ҳақда тўлиқ маълумот бермаган.

Декабрь ойида Британияда коронавируснинг янги штамми кенг тарқалаётгани аниқланди. Мамлакат Бош Вазири Борис Жонсон коронавируснинг ушбу янги вариантини олдингиларидан 70 фоизга юқумлироқ эканини айтган. Шундан кейин кўплаб мамлакатлар қатори Россия ҳам Британия билан авиарейсларни тўхтатиб қўйганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг