Лукашенко шу йилнинг охиригача Белоруссиянинг янги конституцияси лойиҳаси ишлаб чиқилишига ваъда берди

0
310
Фото: Maxim Guchek/BelTA/Handout via REUTERS

Белоруссия президенти Александр Лукашенконинг якшанба куни намойиш қилинган интервьюсида айтган сўзларига кўра, шу йилнинг охиригача мамлакат конституциясининг янги лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лукашенко ушбу янги конституция мамлакатдаги сиёсий инқирозга барҳам беришини айтаётган бўлсада, мухолифлар буни Лукашенконинг муғомбирона ҳаракатларидан бири деб айтишган.

Белоруссияда ўтган йилнинг 9 августида президентлик сайлови бўлиб ўтган ва унда амалдаги президент Александр Лукашенконинг ғалабаси эълон қилинганди. Аммо, Лукашенконинг рақиблари сайловда ғирромлик қилинганини даъво қилишди ва бутун халқ Лукашенкодан истеъфо талаб қилиб кўчага чиқди.

Белоруссияда шундан бери Лукашенкога қарши намойишлар бўлиб келмоқда. Сўнгги беш ой ичида намойишлар камайган бўлсада, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Минскдаги одамлар 10 январь куни ҳам Лукашенконинг истеъфосини талаб қилиб намойишга чиқишганини кўриш мумкин.

Белоруссиядаги ушбу инқирознинг бошида Лукашенко конституциявий инқилоб қилишга ваъда берди. Лукашенко ҳатто конституцияга ўзгартириш киритилганидан кейин президентлик лавозимидан кетишини ҳам айтди. Аммо, мухолифлар бу ўзгаришлар Лукашенкони ҳокимиятда сақлаб қолиш учун қилинишини айтишган.

Россиянинг РИА Новости ахборот агентлиги томонидан декабрда ёзиб олинган, аммо, 10 январь куни намойиш қилинган интервьюда Лукашенко Белоруссиянинг янги конституцияси лойиҳаси 2021 йилнинг охирига қадар тайёр бўлишини айтган.

“Кейин фуқароларимиз референдумда овоз бериб, янги конституция қабул қилиниши ёки қилинмаслигини аниқлаб беришади. Референдум ўтказиладиган кун парламентнинг 11-12 февраль кунлари ўтказиладиган йиғилишида эълон қилинади” дейди Лукашенко.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг