Япония ҳукумати:»Бразилиядан келган саёҳатчиларда коронавируснинг янги варианти аниқланди”

0
173
Фото: REUTERS/Kim Kyung-Hoon

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг якшанба куни берган маълумотига кўра, мамлакатга Бразилиянинг Амазонас штатидан келган тўрт нафар саёҳатчида коронавируснинг янги варианти аниқланди.

Мазкур 4 нафар саёҳатчилар 2 январь куни Токионинг Ҳанеда аеропортига етиб келишган. Улардан 40 ёшли эркак нафас олишга қийналган, 30 ёшлардаги аёлнинг боши ва томоғи оғриган, 10 ёшлардаги ўспириннинг иситмаси чиққан ва яна бир кишида коронавируснинг ҳеч қандай аломати сезилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимининг айтишича, коронавируснинг ушбу янги тури яқинда Буюк Британия ва Жанубий Африкада аниқланган ва олдингисидан анча юқумлироқ бўлган вариантларидан фарқ қилади. Ҳозирда вакциналарнинг мазкур янги вариантга қарши самара бериши бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

«Айни пайтда коронавируснинг Бразилиядан келганларда топилган янги варианти олдингиларидан юқумлироқ эканини кўрсатадиган бирон бир далил йўқ», деди Юқумли касалликлар миллий институти раҳбари Такажи Вакита.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб боргани сабабли япон ҳукумати 7 январдан пойтахт Токио ва унга туташ бўлган тўртта префектурада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Айни пайтда Японияда коронавирусга чалинганлар сони 289 минг нафарга, ундан вафот этганлар сони эса 4061 нафарга етган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг