Канадалик олимлар томонидан ишлаб чиқилган бурун спрейининг коронавируснинг олдини олиши текширилмоқда

0
176
Фото: AFP

Канадалик олимлар томонидан ишлаб чиқилган ва коронавируснинг олдини олиши исботланган бурун спрейи Британияда синовдан ўтказилмоқда.

Ванкувердаги SaNOtize компанияси ишлаб чиққан ушбу бурун спрейи асосан азот оксидидан ташкил топган бўлиб, у вируснинг бурундан нафас олиш тизимига тарқалишини олдини олишга мўлжалланган. Бундан олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, азот оксиди вирусли инфексия тарқалишини тўхтатишда самарали ҳисобланади.

«SaNOtizeнинг ушбу воситаси юқори нафас йўлларини вирусдан ҳимоялаш учун самаралидир. У одамлар қўлларини тозалаш учун ишлатадиган антисептик воситалар кабидир. Биз ҳатто вирусни нафа олиш орқали ичимизга ютсак ҳам, спрей орқали ундан ҳимояланишимиз мумкин. Ушбу спрей бизнинг одатий турмуш тарзига қайтишимизга ёрдам беради» дейди ушбу тадқиқотнинг назоратчиларидан бири Роб Уилсон.

Канадада олиб борилган дастблабки синов босқичларида SaNOtizeнинг спрейи коронавируснинг бурундан нафас йўлига тушишининг олдини олишда 100 фози самара берганди. Айни пайтда Канадада ушбу синовнинг иккинчи босқичи олиб борилмоқда.

«Ушбу спрей вирусга қарши “девор” вазифасини ўтайди. У бурун ҳужайралари ичидаги вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилиш орқали эрта инфексияланишнинг олдини олади» дейди компаниянинг илмий раҳбари Крис Миллер.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг