Ҳиндистонда 16 январдан бошлаб CОVID-19 га қарши оммавий эмлаш бошланади

0
181
Фото: REUTERS/Adnan Abidi

Ҳиндистонда 16 январдан коронавирусга қарши оммавий эмалш бошланади. Бошқа мамлакатлар каби Ҳиндистон ҳам биринчи навбатда коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини вакцина билан таъминламоқчи.

Бош вазир Нарендра Моди шанба куни CОVID-19 га қарши эмлаш дастурига тайёрликни шахсан ўзи кўриб чиқди. Ҳиндистон шу йилнинг дастлабки олти-саккиз ойи ичида 1,35 миллиард нафар аҳолисининг 300 миллион нафарини бепул эмлашни режалаштирмоқда.

Ҳиндистонда шу пайтгача AstraZeneca ва маҳаллий Bharat Biotech компанияларининг вакциналаридан фойдаланишга рухсат берилди.

Ҳиндистон дунёда энг кўп вакцина ишлаб чиқарадиган мамлакат ҳисобланади. Ҳозирда ушбу мамлакатнинг фармацевтика саноати коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция жалб қилиш юзасидан иш олиб бормоқда.

«Дунё нафақат Ҳиндистоннинг вакциналарини кутмоқда, балки Ҳиндистон дунёдаги энг катта эмлаш дастурини қандай амалга ошираётганини ҳам диққат билан кузатмоқда», дейди Моди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг