Кобул Дусов: «Мен Ўзбекистон ХДП аъзоси бўлдим»

0
417
Очиқ манбалардан олинган фото

Ижтимоий тармоқларда кескин танқидий фикрлари ва чиқишлари билан танилган собиқ депутат Кобул Дусов Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси аъзоси бўлганлиги ҳақида оммага эълон қилди. Жумладан, Дусов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қуйидагилар ҳақида маълум қилди:

«Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси электорати бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли корига яраш, уларни ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, шу партия сафида бўлишни ният қилдим…

Қолаверса ушбу партия аъзоларининг аксарият қисми халқ таълими, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш тизими вакиллари экани ҳам мени қувонтирди.
Бугунги кунда мен давом эттираётган таълимнинг кейинги босқичидаги мавзуим ҳам айнан шу хақда .( Яъни илмий ишим мавзуси)

ЎзХДП раҳбариятининг самимий тилаклари учун ташаккурларимни изҳор этаман!
Юртимиз, миллатимиз келажаги ва равнақи йўлида бор имкониятимни ишга солишга сўз бераман!

Мен Ўзбекистон ХДП аъзоси бўлдим.»

Манба: https://t.me/kabul_dusov

Кобул Дусов ўтган йилнинг куз ойида таълим тизимидаги камчиликларни кескин танқид қилиб чиққанидан сўнг, Халқ Таълими вазирлиги уни судга берган ва ушбу суд жараёни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг диққат марказида бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Кобул Дусов илгари Ўзбекистон миллий тикланиш партияси аъзоси бўлган ва кейинчалик партия раҳбарияти билан ўзаро зиддиятлар юзага келгач, МТП аъзолигини тарк этганлиги ҳақидаги ёзма аризасини намойиш этган ҳолда, ижтимоий тармоқлар орқали бу ҳақида баёнот берган эди. Ўз навбатида, партия раҳбари ҳам  буни ариза сифатида ижтимоий тармоқ орқали қабул қилган эди.

Шунингдек, Кобул Дусовни ижтимоий тармоқларда янги ташкил этилмоқчи бўлаётган партияга етакчилик қилиши ҳақида тасдиқланмаган турли хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ, Кобул Дусов ҳеч қандай партияга алоқаси йўқлигини айтиб, бундай хабарларни доимо рад этиб келаётган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг