Хакерлар Ўзбекистоннинг 11 та маъмурий сайтларини бузиб киришди

0
342
Фото: exclusive.kz

Ўзбекистонда хакерлар 11 та веб-сайтни, шу жумладан Сурхондарё вилояти, ҳудуддаги шаҳар ва туманлари маъмуриятининг ресурсларини бузиб киришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда, дея exclusive.kz ёзмоқда.

Хабар берилишича, ходиса учун жавобгарликни Clone Security гуруҳи ўз зиммасига олган. Хакерлар қолдирган хабарда айтилишича, хакерлар расмийлардан қатъий равишда  «ҳақиқий мутахассисларни» ёллашни тавсия қилишган, акс ҳолда улар давлат идораларининг веб-сайтларини бузиш натижасида қўлга киритган маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қилганлар.

Вилоят маъмуриятидагилар сайтларни қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилишган.

Таъкидланишича, ҳужум вилоят маъмурияти раҳбарияти ва IT бўлими ходими ўртасида чиққан можаро билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ, 2013 йил июнь ойида Clone Security хакерлар гуруҳи Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтига ҳам ҳужум уюштиришган эди. Шунингдек, аввалроқ, Clone Security Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг веб-сайтини ҳам бузиб киришган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг