290 минг: АҚШда коронавирусга чалиниш бўйича янги рекорд қайд этилди

0
233
Фото: Scott Olson/Getty Images/AFP

Жон Ҳопкинс университети олиб бораётган статистикага кўра, 8 январда АҚШда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланиб, 290 мингга яқин одамга коронавирус ташхиси қўйилди.

АҚШда жума куни яна 3676 киши CОVID-19 сабаб оламдан ўтган. Бундан бир кун аввал Қўшма Штатларда вирус билан боғлиқ ўлим ҳоллари бўйича рекорд натижа қайд этилиб, 3998 киши ушбу касаллик сабаб вафот этганди.

Айни пайтда коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган Қўшма Штатларда ҳозиргача жами бўлиб 21.8 миллион киши коронавирусга чалинган ва уларнинг 368 мингдан ортиғи вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг