Дмитрий Песков Навалнийни “касал” деб атади

0
615
Фото: AFP

21 декабрь куни амалдаги Россия ҳукуматинингмухолифи Алексей Навалний ўзининг заҳарланиши Россия хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилганини даъво қилди. Бунга жавобан Кремл Навалнийни «касал» одам деб атаб, унинг психологик муаммоларга дуч келаётганини айтди.

Душанба куни Навалний ўзининг август ойида заҳарлангани ортида ФСБ хавфсизлик хизмати турганини айтди. У заҳарланганидан кейин Германияга олиб бориб даволанганди. Навалнийга уюштирилган суиқасд сабаб Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия ҳукуматининг бир қанча амалдорларига нисбатан санксияларни жорий қилган.

ФСБ душанба куни Навалнийнинг даъволарида келтирилган далилларни «сохта» деб таърифлаган ва уни хорижий разведка хизматларидан ёрдам олганликда айблаганди.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, 44 ёшли Навалнийда «тўғри бўлмаган айблов хаёллари» бор, шунингдек, у мегаломания, яъни, ўзини жуда муҳим инсон сифатида баҳолаш хусусиятларини намойиш этмоқда.

“ФСБ сизни ва мени терроризмдан ҳимоя қилади. Бундай уринишлар ФСБни обрўсизлантира олмайди» дейди Песков.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг