Путин Россияда собиқ президентларга умрбод сенатор бўлиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади

0
432
Фото: Sputnik/Alexei Nikolsky/Kremlin via REUTERS

22 декабрь сешанба куни Россия президенти Владимир Путин янги қонунни имзолади. Ушбу қонунга кўра, эндиликда Россия президенти лавозимидан бўшаган шахслар умрбод Россия парламентининг юқори палатаси аъзоси бўлиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бу йил Путин ташаббуси билан Россия сиёсий тизимида жуда катта ўзгаришларга қўл урилди. Масалан, ёзда бўлиб ўтган умумхалқ референдумидан кейин Путинга яна икки марта президентлик сайловида қатнашиш имконияти берилди. Аслида, Путиннинг президентлик муддати 2024 йилда тугаб,  у шундан кейин савловларда қатнаша олмасди. Россия конституциясига киритилган янги ўзгаришларга биноан энди Путин 2024 ва 2030 йилги сайловларда ўз номзодини президентликка илгари суриш мумкин.

Шунингдек, 22 декабрда қабул қилинган қонун Россия президентларига мамлакатнинг юқори палатаси – Федерация Кенгашига 30 нафаргача сенаторни тайинлаш ҳуқуқини ҳам беради.

Ҳали ҳам имзоланмаган,  аммо парламентнинг қуйи палатаси томонидан қўллаб-қувватланган бошқа қонунларда Россия собиқ президентларига нафақат президентлик даврида, балки, умр бўйи содир этган ҳар қандай ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарликка тортилмаслик имкониятини ҳам беради.

Россиядаги ушбу сиёсий ислоҳотлар Путиннинг ўз президентлик ваколати тугагач нима қилмоқчи эканига ишора ҳам бўлмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг