Инсонлар ҳалок бўлган Керч коллежида портловчи мослама портлатилган

0
407

Керчдаги Политехника коллежида фавқулодда вазият сабаби газ эмас, балки портловчи қурилма экан. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда -деб ёзади АиФ.

ФСБ ходимлари, муассасани кўздан кечиришмоқда. ОАВ манбалари қўшимча қилиб, айни пайтда барча тезкор хизмат ходимлари бинодан чиқиб кетган.


Аввалроқ ОАВ Қримдаги Керч Политехника коллежида портлаш содир бўлгани хақида хабар тарқатишган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, муассасада газ портлаши юзага келиб, 10 киши нобуд бўлган, 50 киши тан жароҳати олган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг