Франция соғлиқни сақлаш вазири: “CОVID-19 вакциналари коронавируснинг янги турига қарши кураша олади”

0
644
Фото: Reuters

Франсия Соғлиқни сақлаш вазири Оливиер Вераннинг 21 декабрь куни «Европа 1» радиосига берган интервьюсида айтишича, ҳозирги CОVID-19 вакциналари яқинда Буюк Британияда топилган вируснинг янги турига қарши самара беради.

“Ҳозирги вакциналарнинг коронавируснинг янги турига қарши иш бермаслиги борасида ҳеч қандай асос мавжуд эмас” дейди Веран.

Ўтган ҳафта охирида Буюк Британия Бош Вазири Борис Жонсон мамлакат бўйлаб коронавируснинг янги тури тарқалаётгани ва у назоратдан чиқиб кетганини айтганди. Маълум бўлишича, Британияда топилган коронавируснинг янги тури олдингисидан 70 фоизга юқумлироқдир.

Шундан кейин Борис Жонсон мамлакат бўйлаб локдаун ҳолатини жорий қилди. Ушбу чекловлар мамлакатдаги 16 миллион кишига ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек, Рождество байрами олдидан чекловларни юмшатиш бўйича режалар бекор қилинди.

Шунга қарамай, Жонсон ва унинг илмий маслаҳатчилари ҳозирги кунгача яратилган вакциналар одамларни коронавируснинг янги туридан ҳам самарали ҳимоя қилишига ишонишларини айтишган. Улар CОVID-19 янги турининг ўлим ва хавфлилик даражаси аввалгисидан камроқ эканини ҳам таъкидлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг