Путин 2024 йилги президентлик сайлови ҳақида: “Мен унда қатнашиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ”

0
289
Фото: Maxim Shemetov/Reuters

17 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ҳар йили ўтказиладиган матбуот анжуманида қатнашиб, журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди. Владимир Владимирович 2024 йилда президентлик ваколати тугагач яна ўз номзодини президентликка илгари суриши ҳақида берилган саволга ҳам жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, ҳали бу ҳақда ўйлашга жуда эрта.

«Мен 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш ёки қатнашмаслик тўғрисида ҳали қарор қилганим йўқ» дейди Путин.

68 ёшли Путин ҳозиргача жами бўлиб тўрт марта президентлик сайловларида ғалаба қозонган. Шу йил ёзда Россия конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилди ва унга кўра Путинга яна икки марта президентлик сайловида иштирок этиш ҳуқуқи берилди. Энди Путин Россия тахтида 2036 йилгача қолиш имкониятига эга.

Шунингдек, пайшанба куни бўлиб матбуот анжуманида Путин ўзининг мухолифи Алексей Навалний ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

«Бу Россия раҳбарларига ҳужум қилиш учун ишлатилган ҳийла-найрангдир. Агар кимдир Навалнийни заҳарламоқчи бўлган бўлса, у бу ишни охирига етказган бўларди» дейди Путин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг