Швецияда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд қайд этилди

0
1066
Фото: AFP

17 декабрь куни Швецияда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд натижа қайд этилиб, 8821 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилди. Айни пайтда бу мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 357 466 нафарни ташкил қилмоқда.

Швеция Соғлиқни сақлаш агентлигининг маълум қилишича, ўтган сутка давомида мамлакат бўйлаб  91 киши коронавирус асоратлари сабаб дунёдан ўтган. Бу билан вирус қурбонларининг умумий сони 7893 кишига етди.

Бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ Швеция коронавирус билан курашиш учун қатъий карантин қоидаларини жорий қилмаяпти ва бу бутун дунё эътиборини тортмоқда. Ҳозирда бу мамлакатда қайд этилаётган ўлим сони аҳоли сонига нисбатан ўз қўшниларидан юқори, лекин, қатъий карантин чораларини танлаган бир қатор Европа мамлакатларидан паст бўлмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг