Кейинги икки Олимпиада ўйинларида Россиянинг ўз номи ва байроғидан фойдаланиши тақиқланди   

0
1173
Фото: Reuters/Issei Kato

17 декабрь куни Спорт Арбитраж суди Россияга нисбатан бир қатор тақиқларни жорий қилди. Унга кўра, энди Россия келгуси икки йилда бўладиган иккита Олимпиада ўйинлари ва ҳар қандай спорт тури бўйича жаҳон чемпионатларида ўз байроғи, мадҳияси ва номидан фойдалана олмайди.

Шунингдек, Спорт Арбитраж суди Россиянинг икки йил давомида йирик спорт мусобақаларига мезбонлик қилишини ҳам тақиқлаган.

 Аммо, россиялик спортчилар ва спорт жамоаларига келаси йилги Токио Олимпиадаси ва Пекиндаги 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларида,  шунингдек, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Фақат улар ўз юртларининг номи ва байроғидан фойдалана олишмайди.

Ўтган йили Россия ҳукумати ўз спортчиларининг допингга қарши топширган тестларини Жаҳон Антидопинг агентлигига топширмасдан олдин текширганликда айбланганди. Шундан кейин Антидопинг агентлиги Россияга тўрт йиллик тақиқ жорий қилишни таклиф қилган. Аммо, амалда Россияга икки йил давом этувчи чекловлар ўрнатилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг