Эрдўған: “АҚШ санкциялари Туркиянинг суверенитетга очиқ ҳужумдир”

0
641
Фото: AFP

Бир неча кун аввал АҚШ Россиядан қурол сотиб олгани учун Туркияга нисбатан иқтисодий санкцияларни жорий қилганди. 16 декабрь куни президент Ражаб Таййип Эрдўған АҚШнинг ушбу санкциялари Туркия суверенитетига “очиқдан очиқ ҳужум” эканини таъкидлади.

“Бу қандай иттифоқ? Ушбу қарор бизнинг суверенитетимизга қарши очиқ ҳужумдир”- деди Эрдўған телевизион чиқиш пайтида.

Эрдўғаннинг айтишича, АҚШнинг Туркияга санкция киритиши муваффақиятсизликка учрайди ва у сабаб юзага келадиган муаммолар бартараф этилади. Бу санкциялар АҚШнинг Туркияга нисбатан душманлик позициясида эканини намоён қилган. Қўшма Штатларнинг бундай ишни қилишдан мақсади Туркия мудофаа тизими кучайиб кетишининг олдини олиш ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг