Жанубий Кореяда бир кунда 950 киши коронавирусга чалинди. Президент буни “фавқулодда ҳолат” деб атади

0
697
Фото: Reuters

12 декабрь куни Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд натижа қайд этилиб, 950 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилди. Бу мамлакатда бундан олдинги кунлик рекорд 906 та бўлиб, бу кўрсаткич февраль ойида қайд этилганди.

Ҳозирда Жанубий Кореяда CОVID-19 нинг учинчи тўлқини давом этмоқда. Корейс ҳукумати мамлакат бўйлаб ижтимоий масофаланиш қоидаларини энг қатъий ҳолатга олиб чиқиши мумкинлигини айтмоқда. Аммо, ҳозирча бундай тартиб ўрнатилганича йўқ.

«Бу ҳақиқатдан ҳам фавқулодда вазият. Биз коронавирус занжирини аниқлаш ва касаллик тарқалишининг олдини олиш учун синов усулларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз» дейди Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Жанубий Кореяда 8 декабрдан бошлаб чекловлар кучайтирилганди. Унга кўра, ресторанларнинг тунги пайтда иш олиб боришларига чекловлар қўйилди ва бошқа кўплаб тадбиркорлик муассасаларининг иш вақти қисқартирилди. Айни пайтда вирус ўчоғига айланган Сеул шаҳри ва унинг ён атрофидаги ҳудудларда чекловлар 2.5 даражага олиб чиқилган.Чекловларнинг энг қатъий 3 даражасида мактаблар бутунлай ёпилиб, таълим онлайн шаклга ўтказилади, 10 кишидан ортиқ одамнинг бир жойда тўпланишига тақиқ қўйилади ва фақатгина муҳим бўлган соҳа вакилларининг иш фаолиятига рухсат берилади.

Бош вазир Чунг Сюннинг айтишича, ҳукумат учинчи тўлқинни тўхтатиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилади.

«Агар биз ҳозир вирус тарқалишини тўхтата олмасак, чекловларнинг энг қатъий бўлган 3 даражасини жорий қилишимиз муқаррар», деди Чунг фавқулодда йиғилишда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг