Modernaнинг вакцинаси коронавируснинг оғир шаклига қарши 100 фоиз самара берди

0
265
Фото: AFP

1 декабрь куни АҚШнинг дори ишлаб чиқарувчи Moderna компанияси ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини АҚШ ва Европада рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширишини маълум қилди.

Ушбу компаниянинг вакцинаси синовларнинг охирги босқичида юқори самара кўрсатиб, унинг 94.1 фоиз фойдали экани исботланди.

Moderna расмийларининг маълум қилишича, компания яратган вакцина синовларнинг учинчи босқичида COVID-19нинг оғир шаклини олдини олишда 100 фоиз самара берган.

«Бугун Moderna ўзининг коронавирусга қарши вакцинасидан фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат олиш учун АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига сўровнома юборишни режалаштирмоқда. Шунингдек, компания Европа медицина агентлигига ҳам сўров киритади» деди Moderna ўзининг душанба куни берган баёнотида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг