БАА суди Саудия вазирини фирибгарликда айблади

0
293
Фото: AL-Jazeera

Дубай суди Саудия вазири ва унинг тўрт акасини фаластинлик тадбиркор Омар Аеш томонидан қўзғатилган ишда фирибгарликда айбдор деб топди, дея Ал-Жазира янгиликлар тармоғи хабар бермоқда.

Саудия Арабистонининг амалдаги меҳнат вазири Аҳмед Ал-Ражҳи ва унинг биродарлари Tameer Holding Investmentнинг мол-мулки ва унинг асосчиси Аешнинг акцияларини талан-тарож қилганликда айблаганган.

Ал-Жазэра телеканалининг хабар беришича, ҳукм 25 ноябрь куни чиқарилган ва суд Саудия вазири ва унинг акаларини фаластинлик тадбиркорга 1,7 миллиард БАА дирҳами (462,8 миллион доллар) миқдорида компенсация тўлашни буюрган.

Ушбу қарор Бирлашган Араб Амирликларида кўчмас мулк бозори учун тарихий аҳамиятга эга, чунки Дубай суди Саудия вазири Аҳмед ал-Ражхига қарийб 2 миллиард дирҳам тўлашни буюрди », – дейди Омар Аешен. Гарчи қарор мен кутганимдан анча паст бўлган бўлса-да, бу коррупция ва адолатсизлик олдида адолат учун катта ғалабани англатади », – дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, Халқаро Адолат Жамғармаси Саудия вазирига қарши «Tameer Holding Investmentни талон-тарож қилишда ва унинг асосчисининг акцияларини юзлаб мижозлар билан бирга тортиб олишда» айблаб, АҚШ судларига мурожаат қилди.

Бироқ бу ҳақда, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони меҳнат вазири томонидан расмий баёнот берилмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг