Аркадағ ҳам Байденни ғалаба билан табриклади

0
251
Фото: @platformauzb

Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов Жозеф Байденни АҚШ президентлигига сайлангани билан табриклабди.

«Туркманистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ўзаро тушуниш ҳамда манфаатдор шериклик алоқалари бундан кейин ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб боришига қатъий ишонаман», — дея таъкидлаган Аркадағ.

Марказий Осиё минтақасида бундан олдин Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Байденни сайловлардаги муваффақияти билан қутлаган эди.

Бугунги кунга келиб Байденни Европадаги аксарият мамлакатлар раҳбарлари, ХХР раиси Си Цзиньпин, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Исроил президенти ва бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳамда Реувен Ривлин, Украина президенти Владимир Зеленский, Иордания қироли Абдулла II, Абу Даби шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ал-Наҳаён, ҳатто Венесуэла етакчиси Николас Мадуро, яна бошқа кўплаб сиёсатчилар янги лавозим билан муборакбод этиб бўлди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Владимир Путин АҚШнинг янги раҳбарини овозлар якунлари расман эълон қилинганидан сўнг табриклашини билдирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг