Белорусияда ҳукуматга қарши намойишлар пайтида 180 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

0
221
Фото: AFP

Белорусиядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотнинг таъкидлашича, 29 ноябрь куни президентга қарши бўлиб ўтган норозилик намойишларида 180 дан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Намойишлар пойтахт Минск ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтди ҳамда унда минглаб одамлар қатнашди. Минскда қорли об-ҳаво бўлишига қарамай, шаҳарнинг турли жойларида катта оломон тўпланиб, «Қўшнилар марши» деб номланган намойишда иштирок этишган. Улар баъзи жойлардаги йўлларни тўсиб қўйишган.

Одамлар “Йўқол, каламуш” дея бақириб, мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенкодан истеъфо талаб қилишди. Лукашенко нафақат намойишларни куч билан бостирмоқда, балки ўзининг мухолифларини ҳам жиддий сиқувга олмоқда.

Шарқий Европада жойлашган собиқ совет республикаси Белорусияда 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловидан бери намойишлар тинмаяпти. Лукашенконинг асосий рақиби Светлана Тихановская ва унинг тарафдорлари сайловда фирибгарликлар бўлганини айтиб, натижани тан олишдан бош тортган.

«Мен ушбу “Қўшнилар марши”да қатнашадиган барчани қўллаб-қувватлайман. Биз аллақачон узоқ ва қийин йўлни босиб ўтдик. Биз эркинликнинг қадрини англаган ва ҳеч қачон усиз яшай олмайдиган мағрур одамлармиз» дейди айни пайтда Литвада қочқинликда яшаётган Тихановская ўзининг халққа йўллаган видеомурожаатида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг