Коронавирус чекловлари сабаб бутун дунё миқёсида атмосферага заҳарли газлар чиқиши камайди

0
234
Фото: NASA

NASA ўтган ҳафтада берган маълумотларига кўра, CОVID-19 пандемияси бошланганидан бери космик ва ердаги кузатувлар Ер атмосферасида баъзи ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори сезиларли даражада камайганини кўрсатмоқда.

NASA тадқиқотчилари февраль ойидан бери жорий қилиниб келинаётган пандемия чекловлари глобал азот диоксид концентрациясини деярли 20 фоизга камайтирганлигини аниқладилар.

Азот диоксиди ҳавони ифлослантирувчи модда бўлиб, у асосан саноат ва транспортда ишлатиладиган қазилма ёқилғиларнинг ёниши натижасида ҳосил бўлади. Пандемия даврида эса саноат ва транспорт фаолияти сезиларли даражада камайган, дея қўшимча қилди NASA.

Коронавирус илк бор қайд этилган Хитойнинг Ухань шаҳрида бу йил азот диоксидининг тарқалиши кутилганидан 60 фоиз кам бўлгани хабар қилинди. Шундан ҳеч қанча вақт ўтмасдан атмосферани ифлослантирувчи моддалар Миланда 60 фоизга, Нью-Йоркда 45 фоизга пасайгани кузатилди. Бунга коронавирус сабаб жорий қилинган маҳаллий чекловлар сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, карантин чекловлари юмшатила бошлангач ҳавога заҳарли моддаларнинг чиқиши яна кўпая бошлаган. Аммо, ушбу моддалар тарқалиши пандемиядан олдинги кутилган миқдордан кам бўлмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг