Белоруслар Россия билан иттифоқдан юз ўгирмоқдалар

0
302
манба: Inter-press

Расмий Москванинг Александр Лукашенкони қўллаб-қувватлаши Белорусия аҳолисининг Россия Федерациясига бўлган муносабатига қандай таъсир қилди?

Тадқиқотга кўра, ноябрь ойида Белоруссияда Россия билан иттифоқ тарафдорлари сони шу йилнинг сентябрь ойига нисбатан 11 фоизга камайган.

Жаноб Вардомацкий «Коммерсант» га тақдим этган сўровнома 5-8 ноябрь кунлари респондентларга тасодифий қўнғироқларнинг «Random Digital Dialing» тизими ёрдамида ўтказилди. Тизим асосий уяли алоқа операторларининг тасодифий рақамларини ишлаб чиқаради ва улар орқали рақамларни теради. Сўровда, дейди тадқиқот раҳбари Андрей Вардомацкий, – 1008 респондент иштирок этди. Савол операторлар томонидан берилди ва у қуйидагича шакллантирилди: «Сизнингча, Москва билан иттифоқда Белорусия аҳолиси яхшироқ яшаган бўлармиди, ёки Европа Иттифоқи билан?»

Тадқиқот шу йил сентябр ойида тадқиқот маркази БАМ томонидан ўтказилган олдинги сўровга нисбатан сезиларли ўзгаришларни аниқлади. Ноябрь ойида респондентларнинг 40% Россия билан иттифоқ фойдасига овоз берган бўлса, сентябрда бу кўрсаткич 51,6% ни ташкил этган эди. Россия билан иттифоқ тарафдорлари сонининг камайиши 11,6% ни ташкил этди. Европапараст йўналиш, аксинча, сентябрга нисбатан ўсишни намойиш этган.

Мутахасиснинг сўзларига кўра, Белоруссияда август ойида бошланган ва шу кунгача тугамаган оммавий норозиликлар аҳолининг Москвага бўлган қарашларини ўзгартирган бўлиши мумкин. Чунки, Кремль Лукашенко ҳукуматини қўллаб-қувватлаяпти.

«Агар геосиёсий нуқтаи назар Белорусия норозилигининг мотивацион таркибига киритилган бўлса, келажакда бу Россия билан муносабатларда геосиёсий кескинликни келтириб чиқариши мумкин», – дейди эксперт. Агар вазият шундай давом этса, минтақадаги сценарий ўзгариши аниқ.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг