Афғонистондаги портлаш оқибатида 26 нафар хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди

0
215
Фото: AFP

29 ноябрь якшанба куни машинасига бомба ўрнатилган шахс Афғонистондаги ҳарбий базалардан бирига  бостириб кириб, уни портлатиб юборди. Оқибатда ҳукумат хавфсизлик кучларининг 26 нафар аъзоси қурбон бўлди. Бу афғон ҳукумати армиясига сўнгги ойларда уюштирилган энг қонли ҳужумлардан бири бўлди.

Мазкур ҳужум мамлакат шарқида жойлашган Ғазни вилоятида содир бўлган. Бу вилоятда Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасида мунтазам жанглар бўлиб келади.

«Биз ҳозиргача 26 та жасадни ва 17 ярадорни қабул қилдик. Уларнинг барчаси хавфсизлик ходимлари» деди Ғазни касалхонаси директори Баз Муҳаммад Хемат.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг