Исроил эронлик ядрошунос олимни ким ўлдиргани ҳақида “ҳеч қандай маълумот” йўқлигини айтди

0
221
Фото: Reuters

Исроиллик вазир Тзачи Ханегбининг шанба куни айтган сўзларига кўра,  эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши ортида ким тургани бўйича «ҳеч қандай далил» йўқ.

“Менда буни ким қилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Менинг лабларим, мен жавобгарлигим учун жим тургани йўқ. Менда чиндан ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ» деди Ханегби ўзининг берган интервьюсида.

У Исроил Бош Вазири Беньямин Нетаньяхунинг ишончли кишиси ҳисобланади.  Жума куни Эроннинг таниқли ядрошунос олими Муҳсин Фахризода Теҳрон яқинида ўлдириб кетилганди. Эрон Мудофаа вазирлиги ушбу маълумотни тасдқилаган. Ғарб давлатлари Фахризодани “Эрон ядро қуролининг отаси” деб аташган.

Мудофаа вазирлиги хабарида айтилишича,  Фахризоданинг соқчилари ва «қуролланган террорчилар» ўртасида отишма юз берган. Унда олим жароҳат олган ва шу туфайли касалхонада вафот этган. Мудофаа вазирлиги ўзининг баёнотида Фахризодани «Тадқиқот ва инновациялар ташкилоти» раҳбари сифатида тавсифланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг