Сингапурда коронавирусга чалинган онадан туғилган фарзандда антитаналар аниқланди

0
233
Фото: Reuters

Сингапурлик Селина НГ-Чанг шу йилнинг март ойида коронавирусга чалинганди. Ўшанда у хомиладор эди. Селина ноябрь ойида фарзанд дунёга келтирди. Қизиғи шундаки, янги туғилган чақалоқда коронавирусга қарши антитаналар аниқланган. Бу ҳолат коронавирус аёл ҳомиласига юқиши мумкинлиги ҳақида янги маълумотларни тақдим қилмоқда.

Чақалоқ шу ойда CОVID-19 касаллигисиз, аммо вирусга қарши антитаналар билан дунёга келди,  деб хабар берди Straits Times газетаси якшанба куни.

“Шифокоримнинг тахмин қилишича, хомиладорлик пайтимда коронавирусга қарши антитаналар фарзандимга ҳам кўчиб ўтган” дейди Селина.

Селина Нг-Чан коронавирусни енгил ўтказган ва унга икки ярим ҳафтадан кейин касалхонадан рухсат берилган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар ушбу касалликни ўз фарзандларига юқтирадими ёки йўқ, деган савол сўроқ остида турибди. Ҳозиргача она бачадонида ёки она сутида коронавирус намуналари аниқланмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг