АҚШ Эрон билан савдо қилган Россия ва Хитой фирмаларига санкцияларни жорий қилди

0
248
Фото: AFP

АҚШ Хитой ва Россиянинг тўртта компанияларига қарши иқтисодий санкцияларни жорий қилди. Вашингтон ушбу компаниялар Эроннинг ракета дастурини қўллаб-қувватлашга ёрдам берган, деб ҳисобламоқда.

“Мазкур тўртта компания Эроннинг ракета дастурига технологиялар ва буюмларни жўнатишда айбланган. Энди улар АҚШ ҳукуматининг ёрдами ва  экспорт бўйича икки йил давомида чекловларга дуч келишади” дейди АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўзининг баёнотида.

Ушбу санкциялар жорий қилинганлар Хитойдаги Chengdu Best New Materials ва Zibo Elim Trade, шунингдек,  Россиянинг Nilco Group ва Elecon акциядорлик компаниялари ҳисобланади.

АҚШ 2018 йилда Эрон билан тузилган ядро шартномасидан чиқиб кетган эди. Қўшма Штатлар шундан бери Эронга нисбатан иқтисодий чекловларни кўпайтириб келади.

  Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг