Европада коронавирусдан ўлганлар сони 400 мингдан ошди

0
353
Фото: AFP

28 ноябрь куни Европада коронавирусдан вафот этганлар сони 400 мингдан ошди. Айни пайтда Европа қитъаси CОVID-19 дан энг кўп зарар  кўраётганлар ҳудудлар бўйича иккинчи ўринда турибди.

AFP статистикасига кўра, шанба куни Европада COVID-19 қурбонлари 400 649 нафарга етди. Бу қитъадаги жами ўлим ҳолатларининг 57 551 таси Англияда,  53 677 таси Италияда, 51 914 таси Францияда ва 44 668 таси Испанияда қайд этилган.

Ҳозирда вирус тарқалиши аввалги ҳолатга нисбатан камаяётган бўлсада,  Европа ушбу пандемиянинг ўчоғилигича қолмоқда. Ўтган ҳафтада Европада АҚШдан ҳам кўпроқ одам CОVID-19 га чалингани аниқланган.

27 ноябрь куни Германияда 22 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Бу билан Германияда вирусни юқтириб олганлар сони 1 миллионлик чегарадан ўтиб кетди. Энг қўрқинчлиси шундаки, Германияда октябрь ойининг бошида оғир аҳволдаги беморлар 360 нафарни ташкил қилган бўлса, ўтган ҳафтага келиб бу кўрсаткич 3500 дан ошди.

Ҳозиргача дунё миқёсида расман 62 миллиондан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олган ва уларнинг 1 400 000 дан кўпроғи вафот этган. Аммо, коронавирусга чалинганлар ва қурбонларнинг асл сони ушбу расмий статистикадан фарқ қилади. Чунки, дунё мамлакатларидаги касаллар ва ўлганларни ҳисоблаш усули бир-биридан жуда кескин фарқланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг