Буюк Британияда қатъий карантин чоралари баҳоргача давом этади

0
236
Фото: Alarabiya

The Sun нашрининг жума куни берган хабарларига кўра, Буюк Британияда ўрнатилган қатъий карантин чоралари баҳоргача давом этиши кутилмоқда.

“Буюк Британия раҳбари Борис Жонсон одамларнинг саломатлигини биринчи ўринга қўйишни афзал кўради.У карантин чекловларини вазият яхшиланмагунча юмшатишга шошилмайди.Британияда феврал ва март ойида вируснинг авж нуқтаси юзага келиши кутилмоқда” дейилади The Sun нинг хабарида.

Ҳозирги кунда Британияда коронавирусга чалинганлар сони секинлик билан ошиб бормоқда. Ҳукуматнинг илмий ишлар бўйича идораси берган маълумотларда мамлакатда касалланишлар сони кунига 0 фоиздан 2 фоизгача ўсаётгани айтилган.

Айни пайтда Британияда CОVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 1 589 301 тани ташкил қилмоқда.Қурбонлар эса жами бўлиб 57 551 тага етган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг