Эрон президенти Фахризоданинг ўлимида Исроилни айбламоқда

0
336
Фото: Arabnews

28 ноябрь шанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатнинг ядро бўйича бош олими Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилишида Исроилни айблади. Муҳсин Фахризода Ғарб мамлакатлари томонидан Эрон ҳукуматининг махфий ядро дастурининг муаллифи деб ҳисобланарди.

Эроннинг диний ва ҳарбий раҳбарлари Муҳсин Фахризоданинг ўлдириши учун қасос олишни ваъда беришди. Бу эса ўзи шундоқ ҳам ёмон аҳволда бўлган Эрон ва Ғарб муносабатларининг янада ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

“Бизнинг одамларимиз Сионистларнинг (Исроил) қопқонига тушиб қоладиган даражада аҳмоқ эмас. Эрон албатта пайти келиб олимнинг ўлдиришига жавоб қайтаради” дейди Руҳоний телевизор орқали қилган чиқишида.

Руҳонийнинг алоҳида таъкидлашича, Фахризоданинг ўлими Эроннинг ядро қуроллари бўйича дастурини секинлаштирмайди. Исроил эса эронлик олимнинг ўлдирилишига изоҳ берганича йўқ.

2010 йилдан 2012 йилгача Эронда камида 4 та олим ўлдирилган бўлиб, Эрон ҳукумати буларни атайлаб уюштирилган қотиллик деб ҳисоблаган ва ушбу қотилликлар ўзининг ядро қуроли бўйича дастурларига хавф солиш бўйича қилинаётган саботаж эканини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг