Мусулмон арманлар: арман миллатининг дунё учун нотаниш томони (видео)

0
1476
манба: Yucetur.Com

20-асргача арманлар диёри черковлар ва маънавий марказларга эга эдилар. Биргина Эрон империясида ва Усмонлиларга тегишли Истанбул ва Қуддусда арман патриархлари бўлган. Бундан ташқари, Арман черковидаги доимий низолар католик ва протестант миссионерларига йўл очди. Арман-америкалик тадқиқотчи Роналд Суней ёзганидек:

“Католик ёки протестант бўлиш айни пайтда арман миллати ўртасида танқидий бўлинишни келтириб чиқарди. Орден асосчиси Мхитар, «Мен ўз миллатим учун динимни ёки диним учун миллатимни қурбон қилмайман», деб таъкидлаганидаёқ бу иккиси ўртасидаги фарқ аниқ кўзга ташланганди.

Насронийлик ва бошқа динларга бўлган алоқасига қарамай, миллий арман муҳитида тан олинмаган яна бир катта конфессионал гуруҳ мавжуд. Гап мусулмон арманлар ҳақида кетмоқда.

Бугунги кунда, одамлар Арманистон мусулмонлари ҳақида гапирганда, улар асосан туркларнинг Ризе вилоятида, айниқса Ҳамшин туманида яшовчи, жуда хилма-хил бўлган арман суб-этнослари – Ҳамшинларни эслашади. Дарҳақиқат, Хамшиннинг ҳаммаси ҳам мусулмон эмаслиги каби, барча мусулмон арманлари ҳам Хамшин эмас.

Ислом Арманистонга араблар (фатхи тахр.) орқали 639 йил атрофида кириб келган. Арманистон халифалик таркибига кирди. Бу араб ва форс мусулмонларини Арманистонга кўчишини ҳам, кўплаб арманларни исломни қабул қилишни ҳам англатади.

Арман халқида Ислом муҳити деярли бутун Ўрта асрларда мустаҳкамланиб борди. Бунга нафақат арабларнинг (фатхи тахр.), балки православ Византия ва Арман черкови ўртасидаги уруш ҳам ёрдам берди. 1077 йилда Малазгирт жангида Салжуқий турклари ғалаба қозонганидан сўнг, Анатолиядаги арманлар мусулмонлар билан ёнма-ён яшаб, Ислом дунёси таъсирида ҳаёт кечирдилар.

Кўплаб арманлар исломни қабул қилдилар ва Салжуқий бейликларида жамиятнинг нуфузли аъзоларига айланишди. Арманистонлик меъморлар масжидлар ва мақбаралар барпо этишган, Багратийлар сингари арманистонлик зодагонлар ўз қизларини Салжуқий амирига турмушга беришган, уларнинг ўғиллари (бўлажак амирлар) баъзан деярли бутун болалигини асосан арманлар муҳитида ўтказган.

Тарихий манбаларда Анатолиядаги баъзи мусулмон сулолаларининг келиб чиқиши арман бўлган, деган қараш мавжуд. Демак, Данимендид амирлигининг буюк ҳарбий раҳбари ва асосчиси, турк эпосининг қаҳрамони амир Малик Данишменднинг мусулмон арман бўлган.

Эътибор беринг, замонавий Арманистонда бу ўтмишга икки хил муносабатда бўлишади. Бир томондан, мазкур тарих гўёки зўравонлик билан исломлаштириш ва турклаштиришнинг натижаси эди, шундай экан фахрланадиган нарсанинг ўзи йўқ, дейишади. Бошқа томондан, арманлар «умумий мерос»ни ўзларига манфаатли бўлганда, масалан, араб мамлакатларига, хусусан Эронга қаратилган дипломатияда қўллашдан тортинмайди. Бундай ҳолда, маданий, географик ва тарихий алоқалар, айниқса, улар Туркия ва Озарбайжонга қаратилган бўлса, мамнуният билан қабул қилинади.

Ҳамшин
Бугунги кунда мусулмон арманлар жумласи билан синонимга айланган Ҳамшинлар узоқ ва мураккаб тарихга эга бўлиб, уларнинг аксарияти учун Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Хамшиндаги асосий арман жамиятидан ажратилган ҳолда яшаганлар.

Тарихий Ҳамшин жанубда Понтик тоғ тизмаси ва шимолда Қора денгиз ўртасида жойлашган бўлиб, бугунги кунда у Туркиянинг Ризе вилоятининг бир қисмидир.

Бугунги кунда, баъзи ҳисоб-китобларга кўра, Туркия, Россия ва Грузияда, шунингдек Ғарбдаги баъзи диаспораларда 150 мингга яқин Ҳамшин аҳолиси яшайди. Уларнинг ўзлари ўзларининг шахсияти ва келиб чиқиши тўғрисида мунозарали ғояларга эга.

Арман хроникачиси Гевонднинг «Тарих»ида ёзилишича, баъзи арман раҳбарлари, шу жумладан Аматуни уруғи арабларга қарши исён кўтарганлар, бу милоддан аввалги 790 йил атрофида Шапух Аматуни, унинг ўғли Хамам ва бошқа кўплаб кишиларнинг ҳижратига сабаб бўлган. Улар Византия ҳудудида, Арманистоннинг шимоли-ғарбий қисмида, Понтусда янги князликка асос солишди. Князликнинг пойтахти Хамам шарафига Хамамашен деб номланган, кейинчалик бу сўз Хамшинга айланган ва шунинг учун бутун минтақа шу номни олган.

Ҳамшиннинг исломлаштириш тарихи ҳам анча зиддиятли. Усмонли ёзувлари шуни кўрсатадики, Ҳамшинларнинг аксарият қисми 1620 йилларнинг охирига қадар христианликка эътиқод қилар эди. 1630 йиллардан бошлаб Ҳамшиннинг Арманистон эпархияси таназзулга юз тутди ва бу ҳудуддаги биринчи масжидлардан бири 1640-йилларда қурилган.

Ҳамшиннинг исломийлашувига сабаб бўлган бир қанча омиллар мавжуд. Мусулмон қўшнилар билан тенгликка интилиш, қўшимча солиққа тортилмаслик истаги ва ХVII аср Усмонли инқирози пайтида маҳаллий беклар томонидан яратилган анархия шулар жумласидандир.

1870 йилга келиб, Трабзондаги Буюк Британиянинг консули томонидан тасдиқланган Усмонли статистикасига кўра, Ҳамшинда фақат йигирма учта насроний арман оиласи бўлган, қолган 1561 оила эса мусулмон бўлган.

Бундан ташқари, минтақада крипто-христианларнинг бир тури шаклланди. Бу ҳамшин арманлари ташқи кўринишдагина Исломни қабул қилишган, аммо хусусий равишда турли хил христиан урф-одатларини давом эттирганлар, ҳатто баъзида черков хизматларида бўлишган. Мазкур тоифа асосан 19-асрнинг охирига келиб ғойиб бўлди.

Шунингдек, Совет Грузияси ҳудудида тугатилган Ҳамшиннинг фожиали тақдирини эсламаслик мумкин эмас. 1944 йил 25-26 ноябрь кунлари Сталин режими уларни Месхети турклари, юнонлар ва курдлар билан бирга «ишончсиз аҳоли» сифатида Қирғизистон ва Қозоғистонга сургун қилди. Фақат 1956 йилда маъмурий назорат улардан олиб ташланди, аммо уларнинг ўз ватанига қайтишига йўл қўйилмади.

Шуниси эътиборга лойиқки, собиқ СССР нинг мусулмон Ҳамшиллари орасида кўпинча икки томонлама ва ҳатто уч кишилик этник онг мавжуд: улар бир вақтнинг ўзида ўзларини Ҳамшинлар, арманлар ва баъзан Месхети турклари деб ҳисоблашлари мумкин.

Ва Арманистон ҳақида нима дейиш мумкин? Замонавий Арманистонда Ҳамшинлар билан музокаралар олиб боришга бир неча бор уринишган, аммо деярли ҳар доим «арман онасига адашган ўғлининг қайтиши» форматида. Мусулмон арманлар шаклида «муқобил арманлар»ни қабул қилиш буюк арман оқимлари учун чидаб бўлмайдиган вазифалигича қолмоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг