Эронда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди 

0
781
Фото: AFP

25 ноябрда Эронда коронавирус билан касалланишнинг кунлик рекорди янгиланиб, 13 843 кишининг CОVID-19 ни юқтириб олгани аниқланди. Бу билан Эронда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 894 385 нафарга етди. Айни пайтда Эрон Яқин Шарқда вирус энг кўп тарқалган мамлакат бўлиб турибди.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сима Садатнинг маълум қилишича, Эронда ўтган сутка давомида яна 469 киши коронавирусдан вафот этди. Ҳозирда бу мамлакатда қурбонларнинг расмий сони 46 207 нафарни ташкил қилмоқда.

Эрон Соғлиқни сақлаш мутасаддилари вирус билан касалланганлар кўпайиб кетганидан хавотирларини билдириб, халқни эҳтиёт чораларига, хусусан, юз ниқоблари ва ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилишга чақирган. Эрон ҳукумати мамлакатда коронавируснинг учинчи тўлқини юзага келмаслиги учун 22 ноябрдан бошлаб икки ҳафта давом этадиган чекловларни жорий қилди. Унга кўра, муҳим бўлмаган корхоналар ёпилди ва одамларнинг ҳаракатланишига чекловлар жорий қилинди.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг